УЕФА ижроия қўмитаси Европада қитъа ва жаҳон чемпионатлари саралаш босқичи тартибига ўзгартиришлар киритишга қарор қилди.
Энди саралашда 4 ёки 5та жамоадан иборат 12та гуруҳ бўлади. Гуруҳлар ғолиби жаҳон ва қитъа чемпионатига тўғридан тўғри чиқади. Иккинчи ўринни олганлар автоматик тарзда асосий босқичга йўл олади ёки Миллатлар Лигасидаги натижаларига кўра Европа чемпионати йўлланмасига давогар жамоалар билан бирга плей-офф босқичида иштирок этади.
Ўзгаришлар ЖЧ-2026 саралаш босқичидан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар саралаш босқичи гуруҳларида 5-6 тадан жамоа қатнашарди.