Учрашувда AКТ соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, бизнес жараёнлари аутсорсинги (BPO)  каби IТ йўналиши ҳам катта истиқболга эга.

Бу, ўз навбатида, IТ-маҳсулотлар ва хизматлар экспортини ошириш билан бирга, юқори маошли иш ўринлари яратиш орқали ёшлар бандлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

AКТ вазири Ш. Шерматов таъкидлаганидек, малакали IТ-мутахассисларни тайёрлашда кореялик ҳамкорларнинг тажрибаси катта қўл келади. Ўз навбатида, Корея IТ-компаниялари малакали ишчиларни рақобатбардош шартлар асосида кенг жалб этишлари мумкин бўлади.

Учрашувда Корея IТ-компанияларини Ўзбекистон бозорига кенг жалб 'тиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, бу борада AКТ соҳасида фаолият юритаётган хорижий корхоналар учун барча шарт-шароитлар, жумладан, имтиёзли солиқ ва божхона режимлари, замонавий иш кабинетлари билан таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий ва маркетинг хизматлари кўрсатиш ва ҳоказолар яратилган.