Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида ёшлар сунъий интеллект, промпт муҳандислиги, дастурлаш, нарсалар интернети (IoT) ва онлайн маркетинг каби замонавий АТ йўналишларида 4 йил давомида тизимли ўқитилади.

Шунингдек, 500 нафар IT мутахассис ва ўқитувчиларнинг малакаси оширилади, кореялик етакчи экспертлар иштирокида стартап инкубация дастурлари йўлга қўйилади.

Инфратузилмани ривожлантириш доирасида 2026–2032 йилларда Нукус ва Қарши шаҳарларида 2 та замонавий IT-хаб ташкил этилади. Шу билан бирга, 7 та туманда 14 та IT марказ қурилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланади.

Мазкур лойиҳа таълим тизимини ривожлантириш, ёшлар бандлигини ошириш, инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатнинг рақамли келажагини мустаҳкамлашга хизмат қилади.