Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Ўрганишлар давомида, Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2 та 110 млн сўмдан ортиқ бўлган қуёш станциясини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича тендер савдоларига тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, буюртмачи ташкилотга (Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси) "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, Қўмита кўрсатмаси билан танлов савдоси бекор қилинди.