Қўмита ҳомийлигида Қашқадарё вилоятининг янги ташкил этилган Кўкдала туманидаги 219-мактабда 240 ўринга мўлжалланган қўшимча мактаб биносини қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 

“Қумдарё” маҳалласидаги мазкур мактабда 176 нафар ўқувчига мўлжалланган ўқув блоки мавжуд бўлиб, ўқувчилар сони кўплиги, синфхоналар етишмаслиги қатор ноқулайлик туғдириб келган. 

Янги бино қурилиши натижасида бу муаммолар ҳал этилиб, ўқувчилар янги ўқув йилидан янги мактаб биносида ўқишини давом эттиради, дея хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати.