Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2022/2023-ўқув йили учун коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича Давлат тест марказининг  my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади.

Юқоридаги тартибда ўқишга қабул қилинган ўқувчилар учун таълим жараёнлари 2022 йил 17-октабрдан бошланади.

Маълумот ўрнида, 2022/2023-ўқув йилида коллеж ва техникумларга:

— сиртқи таълим шакли бўйича 36 140 нафар;
— кечки таълим шакли бўйича 1 596 нафар;
 — дуал таълим шакли бўйича 4 870 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.