Жума куни содир бўлган кўчки Кибдо-Меделин трассасида тирбандликка сабаб бўлди. Аввалроқ 33 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жабрлангани хабар қилинган эди. Ҳудудда губернатор бошчилигида тезкор штаб ташкил этилиб, қидирув ишлари давом этмоқда.
“Яна уч кишининг жасади топилди”, деди департамент губернатори Каролина Кордоба-Кури. Унинг мурожаати акс этган видео Х ижтимоий тармоғидаги маҳаллий ҳукумат саҳифасида эълон қилинган.
Хабарда қайд этилганидек, қурбонлар сони 36 нафарга етди, деб хабар беради ria.ru.