-87 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Турсуной Жабборова кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 112 килограмм билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, силтаб кўтариш машқида 129 килограмм билан саккизинчи поғонадан жой олди. Икки курашдаги 241 килограмм якунда Жабборовага бронза медалини тақдим қилди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ:
Аёллар, -87 кг:
1. Солфрид Коанда (Норвегия) - 260 (113+147) кг
2. Эйлин Тикматана (Австралия) - 249 кг (109+140) кг
3. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) - 241 (112+129) кг

Шунингдек, тунги дастурда -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ригина Адашбаева умумий ҳисобда 220 килограмм билан 18-натижани қайд этди. Мусобақанинг қолган баҳсларида иштирок этадиган ҳамюртларимизга ҳам омад тилаб қоламиз.