Дастурга мувофиқ мазкур корхонада 4 та йўналиш бўйича жами қиймати 61,52 миллион доллар бўлган 30 та лойиҳа амалга ошириш режалаштириляпти. Бунинг натижасида қўшимча 3,52 триллион сўм (2021 йилга нисбатан 10,4 баравар) товар маҳсулоти ишлаб чиқарилади, 133,7 миллион доллар (2021 йилга нисбатан 5,4 баравар) қўшимча экспорт ва 623 та янги иш ўринлари ташкил этади.
2024 йилга келиб бир қатор йўналишларда юқори самарадорликка эришилади. Жумладан, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 3,9 триллион сўмни ташкил этади.
Ўсиш суръати эса 10,4 мартага ошади. 164,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилиб, ўсиш суръати 5,4 бараварга етказилади. Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 132 та лойиҳа ўзлаштирилиб, ўсиш суръати 4,1 мартага етказилиши кутилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, 1 минг 301 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати