Юзларига тиббий ниқоб ва қўлига тиббий қўлқоп кийиб, шу ерда бўлган фуқаро 27 ёшли Д.Р.,ни уриб, тан жароҳати етказишади. Уни кўкрак қафасига ҳамда яна бир компьютер таъмирловчи ишчи 42 ёшли М.Т.,га пичоқ тираб, ўлдириш билан қўрқитишади. Сумкада бўлган 8.300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан икки нафар номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси А.Н., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, адвокат иштирокида сўроқ қилинган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 39 ёшли Р.С., 38 ёшли И.А., ва 36 ёшли Б.И.,лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Ушбу куни Р.С.,дан жиноий йўл билан қўлга киритган пуллар эвазига сотиб олинган 1 дона эркаклар джемпери, спорт кийими ва «LANVIN» номли атири ҳамда 700 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Жиноят иши бўйича юқоридаги шахслар ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти