"Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Ўзбекистон кўзи ожизлар ва карлар жамиятлари тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар учун ташкил этилди", деб хабар бермоқда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати.
"Ўзбекистон кўзи ожизлар ва карлар жамияти тизимидаги 72 та корхона ва ташкилотда бошланғич касаба уюшма қўмиталари ва Жамоа шартномалари тузилган бўлиб, улар орқали ушбу корхоналарда меҳнат қилаётган инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоялаб келинмоқда.
Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан кўриш ва эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган инсонлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда".
Байрам муносабати билан бир пиёла чой устида ташкил этилган суҳбат давомида мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари хусусида сўз борди.
Тадбир иштирокчилари юртимизда Инсон манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани, ногиронлиги бор инсонларга юксак эътибор кўрсатилаётгани, мазкур жараёнларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этаётганини қайд этди.
Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга байрам совғалари ҳадя этилди.