Конго Демократик Республикаси (КДР) шарқидаги колтан конида кўчки оқибатида 100 нафардан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди.
Миллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, кўчки Шимолий Киву вилоятининг Рубая туманида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган.
Кўчки оқибатида 100 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти колтан кончилари эди.
Вафот этганлар орасида озиқ-овқат сотувчилари ва савдогарлар ҳам бор эди.
Бедарак йўқолганларни қидириш ишлари ўта оғир шароитларда ва оддий воситалар ёрдамида олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимияти ҳали бу воқеа бўйича расмий баёнот бермади.
30 январь куни мамлакат шарқидаги Шимолий Киву вилоятининг Масиси туманидаги колтан конида содир бўлган ўпирилиш оқибатида 226 кончи ҳалок бўлган эди, деб хабар берди aa.com.tr.