Конго Демократик Республикасининг шарқида кучли ёғингарчилик оқибатида сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлди, 401 киши ҳалок бўлди.

Жанубий Киву вилояти губернатори Тео Нгванинг айтишича, тўрт кун олдин ёққан ёмғир дарёларнинг тошиб кетишига сабаб бўлиб, Бушушу ва Ньямукуби қишлоқларини сув босган.

ОАВ маълумотларига кўра, 4,3 мингга яқин одам бедарак йўқолган. Зарар кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.