Ҳамюртларимиз 29 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, конкурчиларимиз Миллатлар лигасининг Евросиё минтақасида ўтган саралашнинг барча баҳсларида етакчилик қилиб, финал босқичига йўл олишган эди. Дунёнинг энг кучли жамоалари қаторида баҳс олиб борадиган вакилларимизга бўлажак беллашувларда омад тилаймиз, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.