Тадбир доирасида:

- фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли давлат ташкилотлари томонидан “Конституция бурчаклари” ташкил этилади;

- таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт, кўнгилочар-маданий ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади; 

- совринли викториналар ўтказилади;

- сайёр қабуллар ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги тадбир “Сайилгоҳ” кўчасида 2023 йилнинг 5 декабрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этади.

Барча юртдошларимизни “Конституция кўчаси”да ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!