Шуниси эътиборга лойиқки, илгари автотранспортда ташилган ва пандемия пайтида тўпланиб қолган юклар темир йўл транспортига йўналтирилаётган бўлиб, бу - юк эгалари учун қулай транспорт шароитлари билан Ибо Холдинг порти (Хитой) - Олтинқул давлатлараро чегара пункти - Сариоғоч (Қозоғистон) орқали Тошкент шаҳридаги темир йўл станцияларигача келтирилади.
50та вагондан ташкил топган контейнер блок-поезди учта мамлакат ҳудуди орқали товарларни етказиб беришда йўлда рақобатбардош бўла оладиган тезлик билан ҳаракат қилади.
Жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган Ўзбекистоннинг хусусий экспедиторлик ва логистик компаниялари бугунги кунда таъминотни узвий ташкил этишда ўзларини ишончли ҳамкор сифатида намоён этишмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хусусий экспедиторлик ва логистика компаниялари билан контейнер блок-поездларни шакллантириш ва кўпайтириш борасида фаол ишларни давом эттиради ҳамда доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.