Танловда Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманидаги 8-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Азиза Сафарбоева биринчи ўрин соҳибаси бўлди.

Азиза танловда муваффақиятли тарзда иштирок этиб, қутлуғ саналари юртимизда кенг нишонланаётган — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов асарлари билимдони эканини исботлади.

 Рўзимбой ҲАСАН,

 “Янги Ўзбекистон” мухбири