Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил, 9 декабрда қабул қилинган “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ҳудудларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ижтимоий ишлаб чиқариш, инфратузилмани яхшилаш ва комплекс тарзда қуриш мақсадида 29 та массивлар танлаб олинган.
2022-2026 йилларда қариийб 73 000 хонадонли 2100 дан орти кўп қаватли уй-жойлар қуриш режа қилинган. Бунда 51 540 ўринли умумтаълим мактаби, 16 650 нафар болага мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти, 2620 қатновли тиббиёт муассасалари ва бошқа объектларни қуриш мўлжалланган. Бугунги кунда Дастур доирасида массивлардақурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган. Бунда 7 та типда 5,7, 9, 12 ва 16 қаватли уйлар қуриш кўзда тутилмоқда. Мазкур қурилиш ишларида ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитига алоҳида эътибор берилмоқда. Массивларда дарахт экиш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бирламчи масала деб қаралмоқда.
Кўп қаватли уйларнинг ярим ертўлаларида яшаш жойларини ташкил қилиш ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш бўйича бир қатор талаблар белгиланган. Булар албатта, хорижий амалиёт, давлат стандарти ва санитария нормалари асосида ишлаб чиқилган.
Янги қурилаётган турар жой биноларининг ярим ертўла яъни, (цокол) қаватларида қуйидаги ҳолатларда яшаш хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади.
- ерости сувлари ер сатҳидан З м дан пастда бўлганда;
- ярим ертўла (цокол) нинг камида учдан-бир қисми ер устида бўлганда;
- хоналарини полдан шифтгача баландлиги 2,4 м дан кам бўлмаганда;
- муҳандислик тизимлар яшаш хоналарини инобатга олган ҳолда жойлаштирилганда;
- ташқи деворлари ва полларида иссиқлик ҳимояси таъминланганда;
- 0331-16-сон Санитария нормалари талаблари бажарилганда;
- хоналаридан тўғридан-тўғри ташқарига чиқувчи деразалар бўлганда;
- табиий ёруғлик ва инсоляция даражаси 2 соатдан кам бўлмаганда;
- ҳавонинг яхши айланиши таъминланганда;
- яшаш хонадонларидан эвакуация талаблари бажарилганда;
- таом тайёрлаш учун электр плиталардан фойдаланилганда, яъни табиий ёки суюлтирилган газлардан, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюкликлардан фойдаланилмаганда, ва бошқа талаблар мавжуд бўлганда белгиланган ярим ертўлалалар мақсадли фойдаланишга рухсат берилади.