Тиббиёт фанлари доктори Эсри Тасали бошчилигидаги шифокорлар уйқу давомийлигининг қувват сарфи ва тана вазнига таъсирини ўрганишди.
Бунинг учун тадқиқотга ортиқча вазнга эга 80 нафар кўнгилли жалб қилинди. Улар кунига 6,5 соатдан ухларди. Уларга 8,5 соат ухлаш тавсия қилинди. Шу тариқа улар бир кунда 8,5 соат ухлашга одатланишди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уйқу давомийлиги ошганлар кам ухлайдиганларга қараганда 270-500 калориягача кам овқат истеъмол қилиши маълум бўлди.
Шифокорларнинг айтишича, ана шундай кам калория ўзлаштириш ҳисобига, ҳатто, парҳезсиз ва спорт билан шуғулланмасдан туриб ҳам уч йилда 12 килограмм вазн ташлаш мумкинлигини таъкидлашмоқда, деб ёзади korrespondent.net.