Ташриф давомида икки давлат марказий банклари ўртасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш бўйича Битим имзоланди. Жорий йилги тадқиқот тўлов тизимлари устидан назоратга қаратилган.
Ушбу тадқиқот Донггук университети профессорларининг фаол иштирокида ўтказилади ва ишлаб чиқиладиган хулоса ҳамда тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалда қўлланилади.
Ташриф доирасида, шунингдек, дастлабки қўшма семинар бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон ва Корея тўлов тизимларининг бугунги ҳолати атрофлича муҳокама этилди ҳамда тўлов тизимларини ривожлантиришнинг кейинги истиқболлари ҳақида тақдимот ўтказилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.