Унга асосан 2021 йил 16-17 март кунлари Наманган вилоятида Янггу округи ҳудудида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Корея Республикаси компанияси вакиллари томонидан танлов ўтказилган эди.
Мазкур танловда 35-45 ёш оралиғидаги, оилали, соғлом, судланмаган, Корея Республикаси ҳудудига кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда тақиқи бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга Наманган вилоятида доимий истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этди.
Танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларни кореялик вакиллар томонидан ўрнатилган тартибда кетишдан олдинги ўқитиш ва мажбурий карантинда сақлаш ишлари амалга оширилди.
Кеча тунда шу фуқароларнинг дастлабки гуруҳи, яъни 63 нафари Тошкент халқаро аэропортидан чартер рейс орқали Кореяда 5 ойлик мавсумий ишларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетди.