Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тақдимот чоғида Ўзбекистонда миллий ўзига хослик ва мустақилликнинг рамзи бўлган давлат тили сифатида ўзбек тилининг ўрни ва обрўсини оширишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ханкук университети Марказий Осиё тиллари кафедраси профессори Ли Жи Ин тақдим этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» нусхалари учун миннатдорлик билдирди ва ушбу нашр талабаларга дунёдаги энг бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили сўзлари маъноларини тушунишда катта ёрдам беришини таъкидлади, деб хабар беради «Дунё» АА.
— Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кенгайиб борар экан, корейс ёшлари орасида ўзбек тилига қизиқиш тобора ортиб боряпти, — деди Ли Жи Ин. — Ҳозирги кунда университетимизда 20 нафар талаба ўзбек тилини ўрганмоқда.