Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб «Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон» мавзусида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Россия, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Финляндия, Эстония, Тожикистон, Латвия, Жанубий Корея ва бошқа давлатлардаги ватандошлар жамиятлари, диаспоралар ва маданий марказлар вакиллари иштирок этди.

Учрашувда кўп сонли ватандошлар ташаббуси ҳамда мамлакатимизнинг Кореядаги элчихонаси ва ТММАнинг Кореядаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси ташкил этилгани эълон қилинди.

Уюшма ўз юрти, халқи, маданиятига бефарқ бўлмаган ватандошлар ташаббуси билан рўйхатдан ўтказилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.