Вилоят марказида транспорт ҳаракати таркиби, тирбандлик кўлами, светофорларнинг ўтказувчанлигини аниқлаш мақсадида 16 та чорраҳа танлаб олинган. Ҳар бир чорраҳада тўрт томондан транспорт оқими ҳисоб-китоб қилинди. Бу ишга кўнгилли кишилар маълум тўлов асосида жалб этилди. Уларга барча шароит яратиб берилди. Жараён бир сутка давом этиб, 3 сменада ташкил этилди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бундан кўзланган асосий мақсад Қарши шаҳридаги транспорт муаммоларини таҳлил қилиш, тегишли кўрсаткичлар асосида “Ақлли транспорт тизими”нинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишдан иборат.