– Лойиҳа доирасида фонд маблағлари ва ҳомийларни жалб этган ҳолда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга дарахт кўчатлари ҳамда полиз-сабзавот уруғларини сотиб олишда ёрдам кўрсатилади, – дейди фонд республика бошқаруви раиси ўринбосари Соқижон Каримов. – Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг томорқа ерида агротехник тадбирлар ташкил этилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – “Темир дафтар”га киритилган оилаларни томорқадан самарали фойдаланишга ўргатишдан иборат.

Бугунгача лойиҳа доирасида 10 мингдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

“Маҳалла” фонди матбуот хизмати