COVID-19 хавфли инфекция бўлиб, унинг аҳоли орасида тарқалишини назорат қилиш жуда мураккаб. Шунга қарамасдан, ушбу инфекцияни бундай тез суратларда тарқалишини тўхтатиш ўз қўлимизда: бунинг учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва касаллик юқтирган одамлар билан мулоқот қилмасликнинг ўзи кифоядир.
Коронавирус касаллиги даврида парҳез организмни озуқавий моддалар, оқсил, ёғ ва карбонсув, овқат толаларни, витаминлардан А ва Д турлари, минерал модадалардан кальций, фосфор,магний, калий, рух, селенга бой соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни талаб этади.
COVID-19 даврида тавсия этиладиган озиқ-овқатлар рўйхати:
1.Бульонлар ёки сабзавотли шўрвалар;
2.Буғланган котлетлар ва гўштли суфле (мол, товуқ, курка гўшти); 3.Қайнатилган ёки буғланган балиқ гўшти (судак, треска, хек); 4.Ферментларга бой сут маҳсулотлари (кефир, йогурт);
5.Творог ва ундан пиширилган пишириқлар (суфле);
6.Тухум (омлет шаклида);
- Яхши қайнатилган ёрмалар;
- Қайнатилган ёки буғда пиширилган сабзавотлар;
- Картошка пьюреси, мусс, желе;
- Пишган олма; лимонли чой, компотлар, сутли какао
Ўткир инфекцияли касалликларда витаминлар ва минералларга бўлган талаб ортади.
Оқсилнинг аҳамияти-вирусли инфекция пайтида оқсилга бўлган эҳтиёж ортади. Касалликнинг ўткир даврида оқсил йўқотилиши кунига 150-200 граммга етиши мумкин!
Агар Сиз оқсил таркибий қисмини қоплай олмасангиз, танангиз жуда тез толиқади, инфекцияга қарши кураш кечикиб, касаллик жараёни ва тикланиш башорати ёмонлашади;
Шунинг учун, етарли миқдордаги оқсил миқдори овқатланишда алоҳида аҳамиятга эга. Касаллик пайтида иштаҳанинг пасайганлиги сабабли, оқсил аралашмалари оқсил манбаи учун жуда яхши танловдир.
Улар деярли ҳар қандай овқатга: шўрвалар, бульонлар, картошка пьюреси, суфле, ёрма ва бошқалар;
Ичимликлардан компот, мевали ичимликлар, шарбат ва ҳатто чойга ҳам қўшим истеъмол қилиш мумкин.
Беморлар учун нутрициологлар, овқатланиш соҳаси мутахассислари COVID-19 юқтирган шахсларни қандай овқатланишлари кераклиги борасида тавсия бериб боришади.
Ушбу касалликда 2-парҳез буюрилади.
Бу парҳез одатда меъда секретори фаолияти етарли бўлмаган касалликлар учун ишлатилади (гастрит ва колит).
Бу рацион йўғон толаларни чеклаш билан боғлиқ. Бундан ташқари, коронавирус юқтирган беморлар аччиқ овқат, зираворларни истеъмол қилишлари тавсия этилмайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тўғралган шаклда тайёрланиши керак. Дудланган маҳсулотларни бутунлай истеъмолдан чеклаш шарт! Шу жумладан, консерва маҳсулотларини ҳам истеъмол қилиш мумкин эмас.
Коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларнинг асосий таомлар рационига ёғсиз гўшт, балиқ ва парранда гўштидан (терисиз ва қўпол қўшимчаларсиз) иборат бўлади.
Тузалгандан сўнг, беморлар 15-сонли парҳезга ўтишади — бу эса аслида деярли тўлақонли овқатланиш ҳисобланиб, бунда озиқ-овқат чекловларини назарда тутмайди. Коронавирусга чалинган беморлар тўғри овқатланишдан ташқари, витаминлар мажмуаси, аскорбин кислотаси, томирлар деворини мустаҳкамлаш учун P-витамин керак бўлади.
Ф.Л. Азизова,
Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори,
Н.Ж. Эрматов,
кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори