Туркиянинг Кахраманмараш аталмиш жануби-шарқий вилоятида ҳунармандлар келинлар учун олтин ва олмос билан безатилган заргарлик ёки тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқаришни бошладилар. Ушбу ниқоблар, услубни йўқотмасдан, COVID-19дан ҳимоя қилади. Ниқобларнинг нархи 8000 лирадан (1150 доллар) 75000 лирагача.
Мамлакатда коронавирус пандемияси кўплаб тўй анъаналарини, шу жумладан, мажбурий равишда ниқоб кийишни тартибга солишга мажбур қилгани турк келинларига олтину кумушларини кўз-кўз қилишга яхши имконият бўлди.
Каҳраманмараш заргарлар палатаси раиси Мустафо Ознинг сўзларига кўра, ниқобларга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.