Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан ўтказилган текширувларда аниқланишича, эпидемик вазият июль, август ва сентябрь ойларида мураккаблашган вақтларда ҳам ушбу муассасаларда текширилган фуқаролардан коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси СЭТ ва ЖC бошқармаси вирусология лабораториясида 2022-йилнинг январь-февраль ойларида коронавирус инфекцияси аниқланган 2 нафар фуқаро 1 кун ичида коронавирус инфекциясига ҳусусий тиббиёт муассасалари бўлган "DAULET FARM UZI" МЧЖга 1 нафар ва "SALIM MED LINE" МЧЖга 1 нафар фуқаро текширилиб, коронавирус инфекцияси аниқланмаган деган манфий натижа билан қўшни чет Давлатларига чиқиб кетишган.

Ваҳоланки, ушбу ҳусусий тиббиёт муассасалари масъулиятсизлиги туфайли инфекция манбайининг қўшни давлатларга чиқиб кетишига сабаб бўлган.

Коронавирус инфекциясига фуқаролардан олинган лаборатория текшириш намуналарининг ПЦР услубида текширилганлиги бўйича баённомаларнинг қоғоз ёки электрон шакли сақланиб қолинмаган,

2021-2022 йиллар давомида коронавирус инфекциясига текширилган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар бўйича 175 нафар фуқарога текширилганлиги тўғрисидаги маълумот 2 соатдан кам вақт ичида берилган, шундан 82 нафар фуқарога анализ топширган вақтдан шу заҳоти, қолган фуқароларга 5, 10, 30 дақиқагача бўлган вақтда маълумотлар берилган. coronavirus-test.ssy.uz электрон базасига айрим фуқароларнинг исми-шарифи хақидаги маълумотлар SCS SCS, SD SES, XXX XXX XXX белгилари билан киритилган.

Ушбу лабораторияларнинг coronavirus-test.ssy.uz электрон базасидаги иш фаолиятлари тугатилди.

Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, ОАВ ва Жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар бермоқда.