Мутахассислар намлик, атроф-муҳит ҳарорати ва шамол тезлигининг вирус зарралари  тарқалишига таъсирини ўрганишди.

Шундай қилиб, назарий моделлаштириш ва гидродинамик тажрибаларнинг натижалари шуни кўрсатдики, SARS-CoV-2  коронавирусининг ҳаётийлиги юқори буғланиш даражаси туфайли иссиқ ҳарорат ва паст нисбий намликда сезиларли даражада пасаяди. Бироқ, иссиқ ва нам об-ҳаво шароитида COVID-19нинг тарқалиш даражаси юқори бўлиб қолмоқда, дейилади тадқиқотда.

Олинган маълумот олимларга нега июль ойида нам ва иссиқ иқлими бўлган мамлакатларда пандемия кескин авж ола бошлаганини тушунишга имкон берди.