Дональд Трамп маъмурияти ҳаддан ташқари оптимистик прогнозлар ва ишончсиз статистикани ҳисобга олган ҳолда хатога йўл қўйди, деб ёзади газета.

Расмийлар апрел ойида худди Италияда бўлгани каби мамлакатда эпидемия камаяди, деган прогнозларига таянишди. Бироқ, бу содир бўлмади. Иккинчи хато: пандемияга қарши курашни алоҳида штатлар ҳокимиятига топширишга уриниш бўлди. Бу қарор, бир томондан кучни имкон қадар штатларда тўплаш ва шу билан Вашингтондан олиб чиқишни истаган Республикачилар партиясининг сиёсий қарашларига мос эди.

Бошқа томондан, бу коронавирусга қарши кураш учун жавобгарликни олиб ташлашга уриниш эди. Бу ҳолат федерал ҳокимият томонидан қўйилган чекловларни олиб ташлаш мумкин бўлган штатлар учун режаларни ишлаб чиқишда намоён бўлди, деб ҳисоблайди муаллифлар.

Бироқ, чекловларни юмшатиш учун шартлар мажбурий эмас эди. Шу сабабли, Техас ёки Аризона каби штатлар барча шартлар бажарилгунга қадар карантинни бекор қилди.
Натижада, касалликнинг пасайиши ҳақидаги башоратлар амалга ошмади ва пандемия янги куч билан мамлакатга зарба берди.

Ҳар куни АҚШда 60 мингга яқин инфекция қайд этилади. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, бугунги кунда Қўшма Штатларда 3,9 миллионта коронавирус инфекцияси қайд этилган, 142 минг нафардан ортиқ одам вафот этган.