Касалликдан тузалганлар эндиликда ундан кейинги аломатлардан нолишмоқда.

«Мен сочларимнинг 55 фоизини йўқотдим ва ҳар куни улар кўпроқ тўкилмоқда», дейди шифохонадан чиққанидан бир ой ўтгач ушбу муаммони пайқаган Грейс Дадли.

"CОVID-19" беморларини қўллаб-қувватлаш гуруҳининг асосчиси, фаол Луис Барнснинг таъкидлашича, гуруҳ аъзоларининг учдан бир қисмидан кўпроғи қисман, шу жумладан, унинг ўзи ҳам шу ҳолатни бошдан кечирган.

Шифокорларнинг фикрига кўра, бу ҳодиса коронавирус инфекциясининг асосий белгиларидан бири - ҳароратнинг ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

«Тана ҳароратининг 37,5 дан юқори бўлгандаги иситма сабаб сочларнинг табиий ўсиш цикли бузилади ва айнан шу уларнинг тўкилишига олиб келиши мумкин», доктор Арагон Жузеппе.

Умуман олиб қараганда эса мутахассислар бундай муаммонинг вақтинчалик эканлигини таъкидлашмоқда.