- коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган ҳамда ушбу инфекцияни аниқлаш лабораторияси ходимлари 14 кунлик «вахта» усулидан, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтилади;
- иш ҳажмидан келиб чиқиб, 6 кунлик кунбай ишлаш мумкинлиги белгиланган ҳолда ҳар 30 кун учун бир ойлик иш фаолияти якуни бўйича:
- шифокорларга 25,0 миллион сўм;
- ўрта тиббий ходимларга 15,0 миллион сўм;
- кичик тиббий ходимларга 10,0 миллион сўм;
- бошқа ходимларга 5,0 миллион сўм
миқдорида махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) тўланиши белгиланди.
Кунлик қўшимча тўловлардан ташқари, асосий иш жойидаги ойлик маоши сақлаб қолиниши ҳамда ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун уларга белгиланган тартибда икки ҳисса ҳақ тўланади.
Вазирлик бу масала юзасидан қўшимча маълумотлар бериб боради, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.