2010-2012 йилларда Қирғизистон муфтийси ҳамда дин соҳасида кўп йиллар хизмат қилган буюк қирғиз олими, Ислом уламоларидан бири Чубак ҳожи Жалилов шу йилнинг 11 июль куни пневмониядан вафот этганди.

Марҳумнинг хотирасини абадийлаштириш, руҳини шод этиш мақсадида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани Арслонбоб қишлоғида марҳум Чубак ҳожи Жалилов номидаги масжид очилди.