“Коронавирусни даволаш пайтида ҳақиқатан ҳам грейпфрут тавсия этилмайди. Холестерин даражасини камайтирадиган дориларни қабул қилаётганларга ҳам, атеросклероздан даволанаётганларга ҳам ушбу мевани истеъмол қилиш қатъиян ман этилади”, — деди мутахассис гап меванинг ўзи ва шарбати ҳақида кетаётганини алоҳида таъкидлаб.
Мутахассисга кўра, тинчлантирувчи ва онкологик касалликларга қарши дорилар йўриқномасида уларни биргаликда қабул қилиб бўлмайдиган маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган.
Хусусан, рўйхатдаги нейрогенин моддаси билан грейпфрут қўшилганда препаратнинг таъсири камаяди аммо кутилмаган оқибатларга олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас.