Шу сабабли шифокорлар COVID-19 муолажасида енгил жисмоний фаоллик ва нафас машқларидан ташқари, овқатланиш рационига ҳам алоҳида эътибор қаратишади. Хусусан, бундай беморлар таомномасидан оқсилга бой озиқ-овқат неъматлари жой олиши зарур.
Хўш, Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида беморларнинг кунлик рациони қандай шакллантирилган?
Муассаса директори ўринбосари Олимжон Исҳаков шу ҳақда гапирар экан, шифохона ошхонаси аутсорсинг тизимида ишлаши, эрталабки ва кечки статистик маълумотлар, яъни беморлар сони ва тоифасига кўра овқат тайёрлашга киришилишини гапириб берди.
— Таомномамиз парҳезбоп егуликлардан иборат, — дейди О.Исҳаков. — Аммо ҳар бир беморга индивидуал ёндашамиз. Масалан, реанимация бўлимида муолажа олаётганларга 1-стол, қандли диабет касаллиги борларга 9-стол, одатдаги беморларга эса 15-стол таомномаси мўлжалланган. Овқатларимиз санитария қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда пиширилади. Ҳар бир бемор учун алоҳида идиш ажратилган. Танавулдан сўнг улар уч босқичда дизенфекция қилинади. Икки ҳафта ўтиб янгиланадиган таомнома рўйхати бой. Жумладан, турли бўтқалар, тухум, бринза, пишлоқ, сметана, какаоли сут, ширин чой, булочка, сариёғ эрталабки нонуштага берилса, тушлик икки хил овқат, салат, шарбат кабилардан иборат бўлади. Кечки овқат эса оқсилга бой, иммунитетни кўтаришга хизмат қилиши баробарида, ҳазми енгил бўлиши шарт.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати вакиллари Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига борган куни беморларга тушлик тарқатиш жараёнини яқиндан кузатишди. Бу галги таомномадан мампар, ош, қатиқли салат, шарбат ва нон ўрин олган экан.
— Бу ерда даволанаётганимнинг бешинчи куни, — дейди бемор Д. Жалилова. — Кун сайин ҳолатим яхшиланиб боряпти. Ўпкамдаги оғриқлар пасайган. Қувватим аста-секин тикланмоқда. Касалхонага ётган илк кунимда оиламиз аъзолари елим идишларда озиқ-овқат киритиб юборишибди. Лекин бунга ҳожат йўқ экан. Бу ернинг таомлари мазали ва тўйимли. Шу билан бирга, ҳазми енгил. Ортиқча егуликларга эҳтиёж сезаётганимиз йўқ.
Тиббиёт ходимларининг аниқлик киритишича, кечки таомга товуқли димлама ва карамли салат тарқатилар экан. Беморларга ёқимли иштаҳа ва комил шифо тилаб, улар билан хайрлашдик...
Коронавирусга чалинган беморлар таомномасидан қандай егуликлар ўрин олган?
Коронавируснинг юқиши ҳам, тузалиши ҳам бир асосий омилга боғлиқ. Бу — иммунитет! Тананинг қувватга кириши учун эса нафақат дори-дармонлар, балки соғлом турмуш тарзи ниҳоятда муҳим.
"Янгиобод" қулайроқ, хавфсизроқ ва шинамроқ бозорга айлантирилади
- “Бухоро шўрданаклари” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
- Тез орада 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатнома бекор қилинади
- 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларига қабул натижалари эълон қилинди
- Кичик бизнесни текширишга уч йил муддатга мораторий эълон қилинади
- Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилади
Самарқандда тез ёрдам машинасига йўл бермаган «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси жаримага тортилди
- Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- 2026/2027-ўқув йили учун мандат натижалари эълон қилинди
- «Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган барсетка эгасига қайтарилди
- Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида авариявий қудуқни ёпиш ишлари бошланди
- Бугун тунда йилнинг энг ноёб метеор ёмғири кузатилади