Унга кўра, сурункали чарчоқ ва мушаклардаги заифликдан ташқари, коронавирус инфекциясидан тузалганларнинг асосий таҳдиди психологик муаммолар бўлиб, бу айниқса ёшларда кўзга ташланмоқда.
Вирус соғлиқ учун биринчи жиддий зарба сифатида қабул қилинганидан кейин шундай муаммолар пайдо бўлади, дейди мутахассис.
“Агар кекса одам сурункали касалликлар билан яшаса, ёшлар бирданига соғлиқнинг мўртлигини англайди. У касалликни ҳаётига таҳдид деб билмаган бўлади”, — дея тушунтирди у. Шифокор собиқ беморларнинг тахминан учдан бир қисми соғайгандан сўнг турли хил синдромларни бошдан кечираётганини таъкидлади. Уларда жисмоний толиқишдан ташқари ташвиш, кайфият ўзгариши ва уйқусизлик ҳам кузатилган. 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган ёшларда касаллик давомида эмоционал таъсирланиш юзага келади. Бунда тананинг ҳар бир сигнали кўп ҳажмда сезилади, деди мутахассис.