Тасдиқланган маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса туфайли бир киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳатланган. Айни пайтда шифохонадаги одамлар хавфсиз жойга кўчирилган.

Ёнғин олти қаватли шифохонанинг биринчи қаватида юзага келган. Ҳозир унинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар иш олиб боряпти.

Шифохонанинг 6-корпуси коронавирусга чалинган беморларни ётқизиб даволашга мослаштирилгани туфайли муолажа ўринлари 45 фоизга ошган эди. Пандемия билан оғриганлар даволанувчи стационарда ёнғинга қадар 87 нафар шифокор ва 135 нафар ҳамшира ишлаган.