“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида очиқ эшиклар куни тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, олий таълим муассасаси талабалари, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама йўналиши ҳамда Қўмитада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан Рақобат қўмитаси Раис маслаҳатчиси О.Усмонов ва Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи А.Ҳакимов томонидан маълумотлар бериб ўтилди.
Қўмита мутахассислари томонидан Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликдаги янгиликлар, янги рақамли назорат тизимлари ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ташаббуслар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, очиқ эшиклар куни давомида иштирокчиларга тизимда коррупцияга қарши курашиш, товар-хомашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш, инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш ва иқтисодий концентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар Қўмитанинг таркибий бўлинмалари иш фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан жавоблар олишди.