Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидларида шаффофлик ва адолатли рақобатни таъминлаш мақсадида харид жараёнлари доимий ўрганилиб аниқланган қонунбузилишлари бартараф этиб борилмоқда.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида, Агентлик томонидан 9,3 млрд сўмдан ортиқ давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди:
- “Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси” буюртмачилигида 1,74 млрд. сўмлик;
- “Бекобод овқатланиш комбинати” МЧЖ буюртмачилигида 1,6 млрд. сўмлик;
- Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 1,55 млрд. сўмлик;
- Учқўрғон туман волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб интернати буюртмачилигида 1,43 млрд. сўмлик;
- Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 824 млн. сўмлик;
- Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигида 790,5 млн. сўмлик;
- Пискент тумани ҳокимлиги буюртмачилигида 700 млн. сўмлик;
- Янгибозор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида 241,5 млн. сўмлик;
- Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 238,5 млн. сўмлик;
- Янгибозор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида 202,9 млн. сўмлик ўтказилган давлат харидларида соҳага оид қонунчилик талабларига зид равишда баҳолаш жараёнида қонунбузилишига ҳамда иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклаш ҳолатларига йўл қўйилган.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан юборилган Агентликнинг тақдимномалари билан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниши таъминланиб, давлат харидларининг қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.