Учрашув томонлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ислоҳотларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.
Томонлар ўрта муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тегишли лойиҳалар ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашиб, жорий ой давомида Жаҳон банки томонидан соҳадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган масалалар юзасидан музокаралар ўтказишга келишиб олдилар.