Унга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма ҳисобидан қуйидагилар амалга оширилади:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга оид материалларни тайёрлаш;

ННТлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларига грантлар ажратиш, бу борада ўтказиладиган тадқиқотлар, ижтимоий сўровларни молиялаштириш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги мавзусида конференция, семинар, симпозиум, тренинглар ўтказиш ҳамда брошюра, буклет, китоб, тўплам ва бошқа ахборот-маърифий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш, соҳада ўқув-намойиш участкаларини яратиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини, шу жумладан хорижда ошириш;

фуқароларнинг коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи туну-кун фаолият юритадиган Агентликнинг “Call-марказ” фаолиятини молиялаштириш ва бошқалар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.