Маълум бўлишича департаме ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда аниқланишича, фуқаро Д.Т. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга тумандаги «Дарёбўйи» МФЙ ҳудудидан бошқа бир фуқарога ишлаб чиқариш цехи биноси қуриш учун ажратилган 8 сотих ер майдонига турар-жой қуриш учун танишлари орқали кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда кар-соқов қизни калтаклаган27 ёшли йигит терговдан яширингани учун қидирувга берилганини маълум қилган эдик.