Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.Sh.” МЧЖ раҳбари И.М. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали туман ҳудудидаги токзорни қайта реконструкция қилиш учун ажратилган 280 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.А. “А.А.” деҳқон хўжалигига тегишли кредит эвазига гаровга қўйилган “EW 140С” русумли экскаваторни 50 000 АҚШ долларига сотиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.