Юртимизда халқаро даражадаги ISO сертификатлари билан таъминлаш, уларнинг баҳолаш меъзонларини ушбу кўрсаткичларни инобатга олиб баҳолаш тўғрисидаги мезонларга кўра ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қизилтепа туманининг “Ванғози” ҚФЙ ҳудудида жойлашган ва вилоятда кўплаб қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган “Vang‘ozi Davroni” корхонасида халқаро даражадаги стандартлар жорий этилиб, Словакия давлатининг “Astraia management” сертификатлаштириш ташкилоти томонидан уларга ISO 9001, 14001, 45001 сертификатлари топширилди.
Ушбу сертификатларга эга бўлган корхона ва ташкилотлар республикада жорий этилган ягона “қурилишда танловларни ўтказиш бўйича комиссия”га ҳужжат тақдим этиши ва белгиланган имтиёзга эга бўлишлари мумкин.