Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида биринчи суперкомпютер кластери ишга туширилди. Келаси йил унинг қуввати 3 карра оширилади.
«10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор» дастури бошланади. Корхоналарга сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Янги маҳсулот учун сунъий интеллект моделини яратишда суперкомпютердан бепул фойдаланиш имкони берилади. Илмий-тадқиқот харажатлари ҳам буджетдан қопланади.
Тадбиркорлар фойдаланиши учун тайёр сунъий интеллект дастурлари очиқ платформага жойлаштирилади. Дастурнинг биринчи босқичига камида 100 миллион доллар ажратилади.
Тўқимачиликдаги тажриба электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноатига ҳам татбиқ этилади. Ушбу корхоналарда автоматлашган бошқарув тизимларини жорий этиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.