Ушбу ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилишича, юзага келган ушбу ёнғиннинг метрополитен тизимига боғлиқлик холати мавжуд эмас. «Космонавтлар» бекатидаги барча қурилмалар нормал ҳолатда ишламоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини тутаган.
Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб бориб, соат 09:08 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.