Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Косон туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.К. 10 000 сўмлик купюрадаги 339 дона 3 миллион 390 минг сўм қалбаки пулларни фуқаро С.Н.га 2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Тадбир давомида Ш.К. ушбу қалбаки пулларни фуқаро Ш.Л.дан, Ш.Л. эса фуқаро Д.М.дан олганликларини маълум қилган.
Шу асосда, тезкор тадбир давом эттирилиб, Ш.Л. ҳамда Д.М.лар қалбаки пуллар учун 2 миллион сўмни олган вақтида ушланиб, улардан қалбаки пул ишлаб чиқаришда фойдаланганликда гумонланиб “EPSON” русумли рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.К., Ш.Л. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.