Момонинг айтишича, турмуш ўртоғи чўпон бўлган.

“Неча йиллар давомида эр-хотин чўпонлик қилганмиз. Гувоҳнома керак бўлмайди деб эътиборсизлик қилганман”, дейди Рисолат Ҳакимова.

Фуқаро 1954 йилдан буён ҳужжатиз яшаб келганлиги аниқланди ва Косон туман ФҲДЙ бўлими томонидан фуқаронинг туғилиши қайд этилди.