Жорий йилнинг 15 октябрь куни Евро-2024 саралаши доирасида Косово ва Исроил терма жамоалари  ўртасида беллашув бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Яқин Шарқдаги можаро туфайли бу ўйин қолдирилди. УЕФА матбуот хизмати хабарида айтилишича, баҳс кейинроқ бошқа санада ўтказилади.

Журналист Роб Ҳарриснинг аниқлик киритишича, Исроил расмийлари айни дамда миллий жамоа футболчиларига мамлакатни тарк этишни тақиқлагани туфайли шундай қарорга келинган.

Аввалроқ УЕФА Исроилнинг барча ёшдаги миллий жамоаларининг бўлажак ўйинларини, жумладан, Евро-2024 саралаши доирасидаги Исроил – Швейцария баҳсини ҳам кейинга қолдирганди.