— Олинган маълумотларга кўра, сайлов участкаларига ташриф буюрган шахсларнинг 53 нафарида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланиб, дарҳол бошқалардан алоҳида хонага (изоляторга) ажратилди ва уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди.  Шу билан бир вақтнинг ўзида яширин овоз беришлари ташкил этилди.

Юртимиздаги COVID-19 коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган шифохоналарда 25 та сайлов участкаси  ташкил этилиб, шифохонада даволанаётган 3 минг нафар сайловчи (беморлар) овоз беришлари учун имконият яратилди. 

Шунингдек, республика бўйича 150 дан ортиқ шифохоналарда сайлов участкалари ташкил этилиб, уларда даволанаётган беморларнинг овоз беришлари таъминланди.